ЮКСАК САЛОҲИЯТ

Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

Юксак Салоҳият жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский

Latest Products Image

Жамоат бирлашмалари ҳақида Маълумотлар

Жамоат бирлашмаси - бу жамоат бирлашмасининг уставида белгиланган умумий мақсадларга еришиш учун умумий манфаатлар асосида бирлашган фуқароларнинг ташаббуси билан тузилган ихтиёрий, ўзини ўзи бошқарадиган, нотижорат ташкилотдир...

Давомини ўқиш
Latest Products Image

Бизнинг жамоа! Маълумотлар

Фаолиятимизнинг асосий мақсади: фуқароларнинг фуқаролик жамияти қурилишидаги ҳуқуқ ва еркинликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ғояларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, аҳоли соғлиғини сақлаш орқали турмуш сифатини ошириш, маданий ва таълим савиясини ошириш, шунингдек Фарғона вилояти ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат...

Давомини ўқиш
Latest Products Image

Оммавий Ахборот Воситалари Маълумотлар

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб борилган лойиҳаларимиз кенг қўлламда самарали иш юритмоқда. Оммавий ахборот воситалари яъни телеведения, internet, сайтлар орқали аҳолига олиб борилётган фаолиятимиз тўғрисида маълумотлар бериломоқда...

Давомини ўқиш
Image
Image

"Соғлом аёл-соғлом оила!"

Репродуктив ёшдаги аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқлар, контрацепция, ерта ва қариндош никоҳларнинг салбий ҳодисаларининг олдини олиш, кўкрак бези саратони тўғрисида юқори сифатли маълумотларни тақдим етиш, шунингдек, аёлларни ушбу масалада ўз-ўзини текширишга ўргатиш.

"Институционал ривожланиш."

Ташкилотни институционал ривожлантириш, Юксак Салоҳият жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг моддий-техник базасини яхшилаш, шунингдек, ходимларни ўқитиш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва кўнгиллиларни тайёрлаш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.

"Сизнинг соғлиғингиз сизнинг қўлингизда!”

Фарғона вилоятида ташқи миграция, одам савдоси ва ОИВ/Оицнинг олдини олиш бўйича ахборот-маърифий тадбирлар.

"Соғлом аёл - соғлом оила-2" 2022-2023

2020 - 2021 йилларда "соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳасини давом еттириш, репродуктив ёшдаги аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқлар, контрацепция, ерта ва қариндош никоҳларнинг салбий ҳодисаларининг олдини олиш, кўкрак сути билан боқиш бўйича юқори сифатли маълумот бериш учун Фарғона вилоятида қамраб олинган ҳудудлар доирасини кенгайтириш мақсадида саратон, шунингдек, бу соҳада ўз-ўзини експертиза таълим аёллар савол.

"Соғлом бўлиш-бу муаммони ўз вақтида аниқлаш!"

Фарғона вилоятининг чекка ҳудудларидан 10 та оилавий тиббиёт марказларини ЕКГ қурилмалари билан таъминлаш бўйича ижтимоий буюртмани амалга ошириш

"IPPF-бу Фарғона вилояти ёшлари ўртасида ерта ва қариндош никоҳларнинг олдини олиш, ёшлар орасидан тенгдош мураббийларни тайёрлаш, кўнгиллиларни тайёрлаш ва ўқитиш орқали амалга ошириладиган дастур."

Талабалар орасидан бўлажак мураббийлар, кўнгиллиларни "тенгдошга"тамойили асосида тайёрлаш

"Фарғона ёшлари-порлоқ келажак учун!"

Ақш халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)томонидан молиялаштириладиган "Марказий Осиёда ижтимоий инновациялар" дастури доирасида Евроосиё жамғармаси кўмагида

"Ишлаш ҳуқуқи!"2024.

Фарғона вилоятида Ақш Давлат департаментининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси томонидан молиялаштириладиган "меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг заиф қатламларини иш билан таъминлаш ва трансформацион иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш учун фуқаролик жамиятининг салоҳиятини фаоллаштириш" йирик лойиҳаси доирасида иш олиб борилди.

"Қўшни мамлакатлар ўртасида маданий ва этник қадриятларни асраш ҳамда бағрикенгликни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни"

Инициатива DVV International ва "Меҳржон" аёллар ва болалар маркази ҳамкорлигида, Европа Иттифоқи ва Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштириладиган "Марказий Осиёда барқарор ривожланишга қўшма саъй-ҳаракатлар" лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

 

«Давлат хизматлари – янги босқич!» 2025

• 60 нафар маҳалладаги етакчи аёллар катталар аудиториясини ўқитиш кўникмаларига ва давлат хизматларидан фойдаланиш механизмларига эга бўлади, лойиҳа якунлангач, улар ўз маҳаллаларидаги аёллар билан доимий ишлашда давом этади ва аёллар саводхонлигини оширади.
• Қўқон шаҳри ва Қўқон туманида давлат хизматларидан мунтазам фойдаланаётган аёллар сони ошиб бормоқда.
• Мақсадли аудитория учун давлат хизматларини олишга кетадиган вақт ва харажатлар камаяди.
• Мақсадли ҳудудларда давлат хизматларидан фойдаланаётган фуқаролар сони ортиши кутилмоқда.

 

"Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш – жамият ривожига қўшган ҳиссамиз!"

Республика “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона вилоят филиали “IPHR” Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик ташкилотининг молиявий кўмагида “Инсон ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари имкониятларини кенгайтириш” дастури доирасида “Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш – жамият ривожига қўшган ҳиссамиз!” деб номланган мини лойиҳасини амалга ошириб келмоқда

 

"Ёшларнинг одам савдоси олдини олишдаги ўрни ва хавфсиз миграция"

Молиявий кўмак: Мазкур муҳим лойиҳа Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) / БМТнинг Ўзбекистондаги Миграция Агентлиги ҳамда Швеция Адлия вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган дастур доирасида қўллаб-қувватланмоқда.

Фарғона вилояти Фарғона шахри "Юксак Салоҳият" Республика жамоат бирлашмаси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасига асосан касаба уюшмалар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмаси сифатида еътироф етилган.



Сурат устига босинг!

Portfolio Image
























































































"Соғлом аёл - Соғлом оила - 2!" 2022-2023 й

Жорий йилнинг 3 март куни Бувайда туманида - 105 нафар, 10 март куни Қува туманида - 65 нафар маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари, патронаж ҳамширалар учун “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг “Соғлом аёл – соғлом оила -2” деб номланган лойиҳаси доирасида семинар - тренинг ташкил этилди. Бувайда туманида “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари ҳам семинарда фаол иштирок этишди.

Картинка Картинка

Семинарнинг мақсади: "Темир" ва "Аёллар" дафтарида рўйхатда турган аёлларга, репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, контратептив масалалари, эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси масалалари бўйича юқори сифатли аҳборот ва хизматларини кўрсатиш.

Картинка Картинка

Ушбу тадбирлар, Фарғона вилоят репродуктив маркази ва вилоят онкология диспансерининг малакали мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди. .

Картинка Картинка

Семинар давомида иштирокчиларга мавзуга оид 3 хил турдаги буклетлар ҳамда қўлланмалар тарқатилди.

Картинка

“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали бошқаруви семинарни юқори даражада ташқил этишда амалий ёрдам кўрсатганлиги учун Бувайда ва Кува туманларининг ҳоким ўринбосарларига, туман тиббиёт бўлимлари бош ҳамшираларига ўз миннадорчилигини билдиради.

Картинка

Картинка Картинка

Картинка Картинка

Картинка Картинка

Portfolio Image



"Сизнинг соғлигингиз - ўз қўлингизда!"


Картинка Картинка

Жорий йилнинг 4-5 апрел кунлари "Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали “Сизнинг соғлиғингиз – ўз қўлингизда!” деб номланган лойиҳа доирасида Кувасой шаҳар "Калача" маҳалласи худудидаги 17 ва 18 сонли умум таълим мактаблари 9-10-11 синф ўқувчиларига ОИВ/ОИТС инфекциясини юқтириш ва тарқалишини олдини олиш бўйича билим даражаларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказилди. Бу тадбирларни "Юксак салохият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали Кувасой шаҳрида патронаж хамширалар учун ўтказган "Соғлом аёл - соғлом оила-2" тренингдан кегин, тренингимизда катнашган "Калача" махалладаги патронаж ҳамширалари таклифлари асосида ташкил этилди. “Сизнинг соғлиғингиз – ўз қўлингизда!” деб номланган лойиҳа Фарғона шаҳар худудида ўрта таълим мактаблари ўкувчилар ўртасида ўтказиш мужалланган эди, лекин бошқа шаҳар, туманларга болаларга хам семинар ўтказиш бўйича таклифлар тушса, филиалимиз лойҳанинг географиясини кенгайтириб, жамоатчилик асосида ўтказиб бермоқда. Ушбу тренингни ташкилотимиз ҳамқори бўлмиш Фарғона вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси, хамда марказ тренерлари ўтказишди.


Portfolio Image
































"Соғлом аёл - Соғлом оила - 2!" 2022-2023 й

Жорий йилнинг 28 феврал куни Фаргона шаҳри “Азия” мехмонхонаси конференцзалида соат 14.00 да “Юксак салохият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг “Соғлом аёл - соғлом оила -2” лойиҳа доирасида Давра суҳбати ўтказилди. Бу тадбирга Фарғона вилоят хокимлиги, оила ва хотин-кизлар бошкармаси бош мутахассиси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болаликни химоя қилиш бўлим бошлиғи, патронаж ҳамшираларни бошқариш бўлим бошлиғи, вилоят репродуктив маркази директори, Фарғона вилоят онкология диспансери директор ўринбосари, Кўкон, Кувасой шаҳар, Бувайда, Учкўприк, Кува, Язъявон, Сўх туман тиббиёт бошкармаларининг оналик ва болалик бўйича бўлим бошлиқлари, бош хамширалари, ушбу шаҳар туманларининг хокимлиги хузуридаги оила ва хотин-қизлар бўлимларинг мутахассислари, жами 30 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Картинка

Картинка Картинка

Картинка Картинка

Картинка Картинка

Тадбирнинг асосий мақсади йўқорида қўрсатилган ташкилотлар ўртасида – эрта ва қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, кўкрак саратонини олдини олиш ва аёлларни ўз ўзларини текширишга ўргатишда хамқорликни кучайтириш.

Portfolio Image

"Соғлом бўлиш - вақтида муаммони аниқлаш!"

🔰 Жорий йилнинг 27 февраль ва 1 март кунилари “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан Давлат ижтимоий буюртмасида ғолиб бўлган “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг лойиҳа тақдимоти ҳамда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги ташкилий йиғилиши Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

🔵 Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хатамов Жамшид Мухторович, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари, ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

📝 Шундан сўнг, “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан амалга оширилаётган ижтимоий буюртма яъни вилоятдаги 10 та туман ва шаҳарларнинг чекка ҳудудларига олиб берилаётган ЭКГ аппаратларининг аҳамияти, аҳолини соғлигини мустаҳкамлашдаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда ушбу аппаратларнинг доимий равишда аҳолига бепул хизмат кўрсатиши ҳақида масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.

♻️ Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов йиғилишни очиб, вилоятда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар, ННТларга яратилётган имкониятлар, давлат ижтимоий шериклигининг аҳамияти ҳамда 2022 йилда давлат ташкилотлари билан ННТлар ўртасида олиб борилган ўзаро ҳамкорлик натижалари ҳақида гапириб ўтди.

🎉 Йиғилиш якунида оилавий шифокорлик пунктлари шифокорларига ЭКГ аппаратлари тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди

Portfolio Image

"Соғлом аёл - Соғлом оила - 2!" 2022-2023 й

"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали - Фарғона вилоят репродуктив маркази, онкология диспансери мутаҳассислари билан ҳамқорликда жорий йилнинг 30 март куни “Соғлом аёл – соғлом оила -2” лойиҳаси дастури асосида Учкўприк туманининг 32 маҳаллаларнинг хотин - қизлар фаоллари ўртасида, 35 нафар "Аёллар" ва "Темир" дафтарларда рўйиҳатда турган репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида, хамда 72 нафар патронаж хамширалар ўртасида “Эрта ва қариндош-уруғ ўртасидаги ниқохларнинг салбий оқибатлари ва кўкрак саратонини олдини олиш ва ўз ўзини текширишга ўргатиш” буйича семинар тренинг ўтказди. Ушбу тадбирларни йўқори даражада ташкиллаб берган Учкўприк тумани хоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи - Маматова Мадинахон Исмоиловнага ва туман тиббиёт бирлашмаси бош хамшираси Усмонова Юлдузхон Тоҳировнага ўз миннадорчилигимизни билдирамиз.

Картинка Картинка

Картинка Картинка

Картинка Картинка

  • ОИТС га қарши курашиш бўйича фаолият олиб бораётган ҳудудий марказлар фаолиятининг ташкилий - услубий қўлланмаларини амалга ошириш;
  • ОИВ инфексияси ва унинг таъсирида юзага келувчи касалликларнинг тарқалишидан огоҳ етишга қаратилган профилактик, епидемик, диагностик, даволаш тадбирларини амалга ошириш;
  • ОИВ инфексиясини юқтиришни тезлаштирувчи фаол далилларнини юзага келиши ва баҳолаш бўйича махсус епидемиологик изланишларни амалга ошириш...
  • Сайтга ўтиш
  • умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантиришга, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий етиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш;
  • умумтаълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Сайтга ўтиш

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона филиали

    Иттифоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    • ёшлар, хусусан уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, екологик маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва sport билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш;
    • истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда илмий фаолиятга жалб қилиш;
    • ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни егаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш;
    Сайтга ўтиш

    Фарғона вилояти ташқи меҳнат миграция агентлиги

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг асосий вазифалари етиб белгиланди:

    • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолиятини олиб боришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
    • меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок етиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
    Сайтга ўтиш

    Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

    • соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
    • аҳолига бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражаси ва сифатини таъминлаш;
    • жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий клиникаларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб етган ҳолда, барпо етиш.
    • бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил етиш ва мустаҳкамлаш;
    Сайтга ўтиш

    Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси

    Қуйидагилар оила ва хотин-қизлар бошқармаси асосий вазифалари етиб белгиланади:

    • оилавий зўравонлик келиб чиқиши ҳамда хотин-қизларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолиш омил ва сабабларини чуқур ўрганиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, оилалар ижтимоий-демографик ҳолати бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш;
    • оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб муаммоларга бағишланган конференсиялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил етиш, соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимлар касбий даражасини доимий ошириб бориш;
    Сайтга ўтиш

    Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105

    Top