"Қўшни мамлакатлар ўртасида маданий ва этник қадриятларни асраш ҳамда бағрикенгликни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни"

"Юксак Салоҳият"
жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради"
В. Г. Белинский

"Қўшни мамлакатлар ўртасида маданий ва этник қадриятларни асраш ҳамда бағрикенгликни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни"

«ҲАМКОРЛИКДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР – МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИ», Европа Иттифоқи ва Германия Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Федерал вазирлиги ҳаммолиялаштирган.

Лойиҳа миссияси: Фарғона вилоятида тинчлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш жараёнларига фаол ёшларни жалб қилиш.



Картинка

🪙2025 йил 14 июнь куни “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан жамиятнинг ёш вакиллари – Фарғона шаҳри ОТМ талабалари, фаол ёшлар, филиал ва Ўзбекистон Волонтёрлар Ассоциацияси волонтёрлари иштирокида ишчи учрашув ташкил этилди ва ўтказилди.
‼️Ушбу тадбирнинг мақсади “Ҳамдўстлик” клуби – фаол волонтёрлар клубини ташкил этиш бўйича илк қадамларни қўйишдан иборат бўлди. Бу клуб ёшларни қўшни давлатлар ўртасида маданий-этник қадриятларни сақлаш, тинчлик ва бағрикенглик масалаларида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун ташкил этилади.
⚡️Учрашув иштирокчилари Фарғона филиали лойиҳасининг мақсад ва вазифалари билан таништирилди – “Қўшни давлатлар ўртасида маданий-этник қадриятларни сақлаш ва бағрикенгликда ёшларнинг роли”, ушбу лойиҳа DVV International Uzbekistan молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
☄️Учрашувда “Меҳржон” ННТ ходимлари ҳам иштирок этиб, иштирокчиларни “ҲАМКОРЛИКДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР – МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИ” дастурининг умумий мақсад ва вазифалари билан қўшимча таништиришди.

КартинкаКартинка

КартинкаКартинка

Картинка

Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан Фарғона шаҳар "Зиёрат" мехмонхонасида "Қўшни мамлакатлар ўртасида маданий-этник қадриятларни сақлашда ёшларнинг роли ва бағрикенглик" лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 28-июндан 2-июлгача "Форум-театрлар ўтказиш кўникмалари ва фасилитаторларни тайёрлаш" мавзусида 20 нафар қўнгилликлар учун 4 кунлик тренинг ўтказди.
Форум-театр, бу - интерактив театр шакли бўлиб, унда томошабинлар нафақат кузатувчи, балки спектакль жараёнининг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Ушбу театр тури ижтимоий муаммоларни ўрганиш, турли нуқтаи назарларни муҳокама қилиш ва мавжуд вазиятлардан чиқиш йўлларини биргаликда излаш мақсадида қўлланилади.
Тренинг юқори савияда ўтди ва кўнгиллилар мутлақо янги йўналишда - ёшлар ва аҳоли ўртасида хамдўстлик ўрнатиш, бағрикенглик ва қўшни давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари мавзуларида Forum театрларни ўтказиш бўйича билим олдилар.
Ушбу ташаббус Немис Халқ университетлари Ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали ва Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳамкорлигида, Европа Иттифоқи 🇪🇺 ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги 🇩🇪 томонидан молиялаштирилаётган “Биргаликда саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёда барқарор ривожланиш сари” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

КартинкаКартинка

КартинкаКартинка

Жорий йилнинг 2 июль куни Фарғона филиали "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси томонидан "Ёшларнинг маданий-этник қадриятларни сақлаш ва қўшни давлатлар ўртасида бағрикенгликни ривожлантиришдаги роли" лойиҳаси доирасида фаол ихтиёрийлардан иборат ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.
Кун тартиби
Тадбир дастурига икки асосий масала киритилган эди:
Низом, Этик кодекс ва 2025 йилнинг иккинчи ярми учун иш режасини муҳокама қилиш.
Фарғона вилоятининг уч ҳудудида (Фарғона шаҳар, Қувасой ва Бешариқ тумани) аҳоли учун форум-театрлар ташкил этишга тайёргарлик, жумладан, сценарийларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, ҳамда репетициялар ўтказиш.
Кутилган натижалар
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — "Ҳамдўстлик" ихтиёрийлар клуби фаолиятини муҳокама қилиш ва режалаштирилган форум-театрларга тайёргарлик кўришдан иборат. Бунинг барчаси ёшларнинг маданий-этник қадриятларни сақлаш, тинчликни мустаҳкамлаш ва қўшни давлатлар ўртасида бағрикенгликни илгари суришга қаратилган.

Картинка

📌Фарғона филиали "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси 🗓 2025 йил 15 июль куни вилоятларда бўлиб ўтадиган форум-театрларда иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётган ихтиёрийлар билан навбатдаги учрашувни ташкил этди! Ёшлар жуда катта қизиқиш билан иштирок этмоқда, машғулотлар жуда эҳтиросли тарзда ўтмоқда! Соат 10:00 дан 18:00 гача сценарийларни ўқиш, репетиция, кульминацион саҳналарни ишлаб чиқиш ишлари олиб борилди, жараён давом этмоқда!

КартинкаКартинка

Фарғона филиали "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмасининг "Ёшларнинг маданий-этник қадриятларни сақлаш ва қўшни давлатлар ўртасида бағрикенгликни ривожлантиришдаги роли" лойиҳаси доирасида форум-театрга тайёргарлик жараёни ҳақида сизни хабардор қилишда давом этамиз.
Форум-Театрга тайёргарлик: Ёшлардаги куч ва энергия
⚡️ Фарғона вилоятининг турли туманларидан жамланган ёшлар катта ҳавас билан форум-театр чиқишларига тайёргарлик кўрмоқда. Улар ўз ташаббуслари билан мусиқавий ва саҳнавий чиқишлар тайёрламоқда. Бу эса форум-театр томошабинларини жараёнга жалб этишда муҳим аҳамиятга эга.
Ўтган Репетиция
🔼 17 июль куни навбатдаги репетиция бўлиб ўтди, унда иштирокчилар ўз маҳоратларини янада сайқаллаштирди. Айниқса, ушбу тадбирни мониторинг қилишда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси ННТлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдуллаев Олоержон иштирок этгани алоҳида таъкидлашга арзийди.

КартинкаКартинка

Форум-театрларга тайёргарлик жараёни давом этмоқда!!!
Фарғона филиали ўргатмоқда ва ўзи ҳам ҳаракат жараёнида ўрганмоқда... Бир саҳна учун тайёргарлик жуда кўп вақтни талаб этади, ёшлар сценарийни ўрганмоқда, роллар тақсимланмоқда, ўнлаб марта репетициялар қилинади, диалоглар сайқалланади... шу билан бирга изоҳлар ва ўзгартиришлар киритилмоқда — бу аслида ижодий жараён. Қувонарлиси шундаки, ёшларга бу жуда қизиқ. Улар эрталабдан кечгача қайта-қайта репетиция қилишмоқда.
Бу жараёнда муҳим роль Фарғона Давлат Университети мусиқа кафедраси ўқитувчиси — Мавлудахон Нажмиддиновага тегишли. У бутунлай бефоиз равишда ҳар бир репетицияга келиб, ёшлар билан иш олиб бормоқда.
❗️2025 йил 21 июль, (62° иссиқ! 😂) — форум-театрларга репетициялар давом этмоқда! 10 нафар ёшлар тинимсиз, катта мотивация билан иштирок этмоқда, чунки улар нафақат 21–22 август кунлари бўлиб ўтадиган фестивалда иштирок этадилар, балки Қирғизистондаги ҳамкор ННТ "Ордо Плюс" таклифига биноан Ош шаҳрига сафар ҳам қилиб келишади.

Картинка

"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали “Ёшларнинг маданий-этник қадриятларни сақлаш ва қўшни давлатлар ўртасида бағрикенгликни ривожлантиришдаги ўрни” лойиҳаси доирасида, Қирғизистон билан чегарадош Қувасой шаҳридаги 11-сонли мусиқа мактаби саҳнасида 2025-йил 1-август куни Форум-театр премьераси бўлиб ўтди.
📌 Форум-театрнинг мақсади – ёшлар ўртасида тинчлик, бағрикенглик, толерантлик ва танқидий фикрлашни ривожлантириш; фуқаролик жамияти ва маҳаллий жамоаларни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятдаги салбий ҳодисаларнинг олдини олиш. Ушбу билимлар янги ва таъсирчан методика – Форум-театр орқали етказилди.
🔥 Саҳналаштирилган мини-спектакллар қуйидаги мавзуларга бағишланди:
одам савдосининг олдини олиш;
қимор ўйинларига қарши кураш;
бағрикенглик ва тинчликни мустаҳкамлаш.
☄️ Томошабинлар жуда фаол иштирок этдилар. Улар саҳнада кўрсатилган мураккаб вазиятларни муҳокама қилиб, ечим таклиф этдилар. Айниқса, спектакллардан бирида аёл томошабинлардан биринеча нафари саҳнага чиқиб, фожиали якунни тубдан ўзгартиришди ва ижобий финал яратди.
‼️ Биз Форум-театрнинг мақсади ва методикасига тўлиқ эришдик, деб ҳисоблаймиз. Залдаги қизғин муҳокамалар ва амалий тавсияларбунга яққол далил бўлди.
🔼 "Юксак салоҳият" раҳбарияти тадбир ташкилотига ёрдам берган ва унда фаол иштирок этган Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари Убайдуллаева Нигорахонга миннатдорчилик билдиради.
📌 Ушбу ташаббус Немис Халқ университетлари Ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали ва Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳамкорлгида, Европа Иттифоқи (https://t.me/eu4uz) 🇪🇺 ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги 🇩🇪 томонидан молиялаштирилаётган “Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёда барқарор ривожланиш сари” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

КартинкаКартинка

2025 йил 21–22 август кунлари Фарғона шаҳрида DVV International’нинг Ўзбекистондаги филиали молиявий кўмагида “Меҳржон” ННТ томонидан “Дўстлик кўприклари: тинчлик ва тараққиёт учун ҳамкорлик” халқаро фестивали бўлиб ўтди. Унда 3 давлат: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан делегациялар иштирок этди.
Фестивал ташкилотчилари ушбу ажойиб натижаларга эришиш учун катта меҳнат қилишди.
“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмасининг Фарғона вилояти филиали ҳам “Марказий Осиёда барқарор тараққиёт йўлида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар” лойиҳаси доирасида “Ёшларнинг қўшни давлатлар ўртасидаги маданий-этник қадриятларни сақлашдаги ўрни ва толерантлик” мавзусида мини-грант соҳибларидан бири сифатида лойиҳанинг муваффақиятли якунланишига ўз ҳиссасини қўшди. Биринчи куни бизнинг кўнгиллиларимиз панел муҳокамасида Форум-театрлар ўтказиш бўйича маҳорат дарсини катта муваффақият билан ўтказдилар.
Фестивалнинг иккинчи куни “Юксак салоҳият” ННТ кўнгиллилари ва қирғизистонлик “ОрдоПлюс” ҳамкорлик ташкилотининг жипслашган жамоаси ҳамкорлардан фидбек олди, профессионал режиссёрнинг маҳорат дарсини ўрганди, сўнгра 20 дақиқа ичида иккита сценарий тайёрлади ва янги мавзуларда иккита қўшма саҳна кўринишини намойиш этди: мобил телефонларга ҳаддан ташқари қизиқишнинг оилавий муносабатлар ва бола тарбиясига салбий таъсири ва иккинчиси – сексторция (шантаж йўли билан пул ундириш).
Турли мамлакатлардан келган кўнгиллилар учрашуви чоғида ўзаро англашув, ижодий ҳамкорлик юзага келгани ва чегара билмас долзарб мавзуларда қисқа вақт ичида саҳна кўринишларини тайёрлашга муваффақ бўлишгани жуда муҳим аҳамиятга эга.
“Юксак салоҳият” ЖБ Фарғона филиали раҳбарияти Қирғизистон Республикасининг “ОрдоПлюс” ташаббускор гуруҳининг ёш ва муваффақиятли раҳбари Жирғалбек уулу Амантур ҳамкорлик, креатив ғоялар ва шериклик учун самимий миннатдорлик билдиради.
“Марказий Осиёда барқарор тараққиёт йўлида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар” минтақавий лойиҳаси Ўзбекистонда DVV International филиали ва “Меҳржон” ННТ томонидан Европа Иттифоқи (@eudeluzb) ва Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги молиялаштириши асосида амалга оширилмоқда.

КартинкаКартинка

Картинка

📣2025-yil 25–26-sentabr kunlari «Yuksak salohiyat» jamoat birlashmasi Farg'ona filiali ko'ngillilari Farg'ona viloyati NNT O'zbekiston delegatsiyasi tarkibida Qirg'izistonning O'sh shahrida bo'lib o'tgan «Madaniyatlar muloqoti" transchegaraviy festivalida ishtirok etdilar.
⚡️Ushbu tashrif DVV International tomonidan moliyalashtirilayotgan «Қўшни давлатлар ўртасидаги маданий-этник қадриятларни сақлаш ва бағрикенгликда ёшларнинг роли» (Qo'shni davlatlar o'rtasidagi madaniy-etnik qadriyatlarni saqlash va bag'rikenglikda yoshlarning roli) loyihasi doirasida amalga oshirildi.
☄️Festivalga Tojikiston, Qirg'iziston va O'zbekistondan hamkor nodavlat notijorat tashkilotlari (NNT) vakillari yig'ildilar. Har bir mamlakat o'z hududlarining boy madaniy an'analarini yorqin raqslar va qo'shiqlar orqali namoyish etib, Farg'ona vodiysining noyob merosini ko'rsatib berdilar.
💥Biz, " Yuksak salohiyat" JB Farg'ona filiali vakillari, qirg'izistonlik hamkorlarimizga g'oyat samimiy va mehmondo'st qabul uchun chuqur minnatdorchilik bildiramiz. Bunday tadbirlar qo'shni mamlakatlar yoshlari o'rtasidagi do'stlik va o'zaro tushunishni mustahkamlash uchun bebaho maydondir.
🔼Biz "Madaniyatlar muloqoti " festivali yillik an'anaga aylanib, Farg'ona vodiysi yoshlariga samimiy, do'stona va samarali muloqot hamda hamkorlik uchun yangi imkoniyatlarni taqdim etishiga chin dildan umid qilamiz. 🤝
📌Tashabbus DVV International va «Меҳржон» аёллар ва болалар маркази bilan hamkorlikda Yevropa Ittifoqi (https://t.me/eu4uz) va Germaniya Federal Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot vazirligi tomonidan moliyalashtirilayotgan «Марказий Осиёда барқарор ривожланишга биргаликдаги саъй-ҳаракатлар» (Markaziy Osiyoda barqaror rivojlanishga birgalikdagi sa'y-harakatlar) loyihasi doirasida amalga oshirilmoqda

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ!

Юбориш
Top