"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради"
В. Г. Белинский
Мазкур муҳим лойиҳа Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) / БМТнинг Ўзбекистондаги Миграция Агентлиги ҳамда Швеция Адлия вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган дастур доирасида қўллаб-қувватланмоқда.
Лойиҳа мақсади: Фарғона вилоятида 6 ой давомида аҳоли ўртасида, айниқса Швеция ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларига бўлган ноқонуний миграцияни қисқартириш мақсадида, маҳаллий жамоаларда (маҳаллаларда) хавфсиз меҳнат миграцияси ва мавжуд хизматлар тўғрисида мақсадли ахборот кампанияларини ўтказишда фаол иштирок эта оладиган ёш етакчилар тармоғини шакллантириш.

Маҳалла муваффақияти ўз қўлимизда! Маҳалла ҳаракат режаларини (CDAP) ишлаб чиқиш бўйича уч кунлик тренинг бошланди!
🗓 2025 йил 21-23 октябрь кунлари "Азия Тошкент" меҳмонхонасида ноқонуний миграцияга муқобил йўлларни яратишда маҳаллий ҳамжамиятлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган интенсив тренинг бўлиб ўтмоқда.
Ташкилотчилар: Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ҳамкорлар.
🌍 Тренинг мақсади (CDAP): Маҳаллий фаоллар ва ҳамкорларни ҳамжамиятларни ривожлантириш ва аниқ ечимлар орқали нотартибли миграциянинг олдини олишга йўналтирилган Маҳалла ҳаракат режаларини ишлаб чиқишнинг самарали методологиясига ўқитиш.
Дастурнинг асосий йўналишлари:
CDAP'га кириш: Методология ва энг яхши амалиётларни батафсил ўрганиш.
Миграция драйверларини баҳолаш: Нотартибли миграция сабабларини аниқлаш учун аҳоли ўртасида сўров ўтказиш усулларини ўргатиш.
Эҳтиёжларни баҳолаш воситалари: Талабга жавоб берадиган ечимларни ишлаб чиқиш учун, жумладан, маҳалла эҳтиёжлари ва мобиллигини визуаллаштириш каби амалий усулларни ўзлаштириш.
Режаларни амалий ишлаб чиқиш: Иштирокчилар ноқонуний миграция муқобиллари бўйича аниқ ҳаракат режаларини яратиш устида гуруҳларда ишламоқдалар (5-6-босқичлар).
Мониторинг ва баҳолаш: Ишлаб чиқилган режаларни қўллаш ва амалга оширилишини назорат қилиш босқичларига назар (7-8-босқичлар).
🤝 Фаол иштирокчилар орасида: "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмасининг Фарғона филиали ва уларнинг учта мақсадли маҳалла бўйича ҳамкорлари жонли муҳокамалар ва амалий машғулотларда фаол қатнашмоқдалар!
🎤 Биринчи куни ХМТнинг Ўзбекистондаги Миссияси раҳбари жаноб Эндрю Грей табрик сўзи билан чиқди.
🤝 Фасилитаторлар: Етакчи халқаро эксперт Жейн Страпола Ауор, миграция драйверлари бўйича эксперт Яков Павлович Асминкин ва ХМТ вакиллари.



📣📣📣 ХАВФСИЗ МИГРАЦИЯ УЧУН ЯНГИ КЎНИКМАЛАР!
🗓 2025 йил 2-4 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги («Ichan QaLa» меҳмонхонасида) «Юксак салоҳият» жамоат бирлашмасининг Фарғона филиали ходимлари Фарғона вилоятининг учта ҳудудидаги мақсадли маҳаллалар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги ҳамкорлар билан биргаликда «Ижтимоий ва хулқ-атвор ўзгаришлари учун коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш (SBCC)» тренингида фаол муҳокамалар ва амалий машғулотларда иштирок этдилар.
Тренинг Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) / БМТнинг Ўзбекистондаги Миграция агентлиги томонидан Швеция Адлия вазирлиги кўмагида молиялаштирилди.
Тренинг мақсади: Ўзбекистондан Швеция ва Европа Иттифоқига ноқонуний миграция даражасини камайтириш бўйича ишларни кучайтириш.
☄️ Тренинг ХМТ/Миграция бўйича халқаро эксперт, Марина Говорухина томонидан ўтказилди. У ҳамкорларимиз билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди, уларнинг барчаси SBCC соҳасида янги, бебаҳо кўникмаларга эга бўлишди.
🤝 Биз олинган тажриба ҳамкорларимизга мақсадли ҳудудларда ноқонуний миграциянинг самарали олдини олишга, муҳожирларни ўз ватанида бизнесни ривожлантиришга ундашга имкон беришига ва бошқа жамоалар учун намуна бўлишига умид қиламиз!
Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар ва ўз маҳаллаларида ишлаш учун методологик база тақдим этилди!


📣📣📣НОҚОНУНИЙ МИГРАЦИЯГА ҚАРШИ САМАРАЛИ КУРАШ: ҲАМКОРЛИК ВА ТЕХНИК КУЧАЙТИРИШ ‼️“Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан “Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва хавфсиз миграцияда ёшларнинг ўрни” лойиҳаси доирасида муҳим тадбир ўтказилди. 🔔Лойиҳанинг мақсади — Ноқонуний миграцияга самарали муқобил йўлларни яратиш мақсадида маҳаллий ҳаракат режаларини (CDAP) ишлаб чиқиш орқали маҳаллий ҳамжамиятлар (маҳаллалар) салоҳиятини қўллаб-қувватлашдан иборат. ⚡️Лойиҳа доирасида илмий тадқиқотлар, аҳоли ва маҳалла фаоллари билан консультатив учрашувлар, маҳаллаларнинг иш режаларини тузиш, тренинглар, форум-театрлар, Давра суҳбатлари ҳамда кичик грант дастурларда иштирок этиш каби фаолиятлар амалга ошириб келинмоқда. 🔥Жорий йилнинг 1 декабр куни Фарғона шаҳридаги ННТлар уйида "Маҳаллий жамоаларда (маҳаллаларда) мақсадли ахборот кампанияларини ўтказиш орқали Швеция ва бошқа ЕИ мамлакатларига ноқонуний миграцияни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот хамда маҳаллалардаги ҳамкорликни кенгайтириш " мавзусида Давра суҳбати ташкил этилди. 🌐Тадбирда миграция соҳасидаги халқаро ва миллий ташкилотларнинг муҳим вакиллари иштирок этдилар: Халқаро Миграция Ташкилотининг (IOM) Ўзбекистондаги ваколатхонаси; Ўзбекистон Маҳалла уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ўринбосари; Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона вилояти филиали бошлиғи ўринбосари; Фарғона шаҳар депутати; Мақсадли 3 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари; Нодавлат ташкилотлар вакиллари. 🔼Мароқли ўтган тадбирда иштирокчилар ноқонуний меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазиятни ҳамда ноқонуний миграциянинг олдини олиш мақсадида потенциал ёки қайтиб келган мигрантлар томонидан кичик хўжалик субъектларини очиш учун тақдим этилаётган имкониятларни фаол муҳокама қилдилар. 🔽Тадбир доирасида лойиҳа бажарилаётган 3 та мақсадли маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳа фаолиятини янада самарали олиб бориш учун оргтехника воситалари совға қилинди. Мазкур лойиҳа Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) / БМТнинг Ўзбекистондаги Миграция Агентлиги ҳамда Швеция Адлия вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган «Швециянинг ноқонуний миграциянинг олдини олиш бўйича ХМТ фаолиятини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси...» дастури доирасида қўллаб-қувватланган.


«Yuksak salohiyat» jamoat birlashmasining Farg‘ona filiali Shvetsiya Adliya vazirligi hamda Xalqaro migratsiya tashkilotining (XMT) O‘zbekistondagi vakolatxonasi tomonidan moliyalashtirilgan «Noqonuniy migratsiyaning oldini olishda yoshlarning roli va xavfsiz migratsiya» loyihasi doirasidagi o‘z faoliyatini davom ettirmoqda. 2025-yilning 22–26-dekabr kunlari bo‘lib o‘tgan ikkita treningda (TOT) 42nafar psixolog ishtirok etdi. Ular o‘z hududlarida noqonuniy migratsiyaning oldini olish va xavfsiz migratsiya bo‘yicha ta’lim dasturlarini o‘tkazish ko‘nikmalariga ega bo‘ldilar. «Yuksak salohiyat» jamoat birlashmasi Farg‘ona filiali boshqaruvi tadbirni tashkil etishda ko‘rsatgan tezkor amaliy yordami uchun Farg‘ona viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi rahbariyatiga o‘zining samimiy minnatdorchiligini bildiradi hamda barcha ustoz va murabbiylarni kirib kelayotgan yangi 2026-yil bilan muborakbod etadi!


Давра суҳбати: Хавфсиз миграция ва ёшлар келажаги
📚 2026 йил 29 январь куни Фарғона шаҳридаги «Ziyarat» меҳмонхонасида муҳим тадбир бўлиб ўтди. «Юксак салоҳият» жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан «Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва хавфсиз миграцияда ёшларнинг ўрни» лойиҳаси доирасида якуний давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Миграция агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари, психологлар ҳамда МФЙ раислари иштирок этдилар.
Тадбир давомида қуйидаги муҳим мавзулар муҳокама қилинди: 💎3 та мақсадли маҳаллада ўтказилган SBCC (ижтимоий хулқ-атворни ўзгартириш бўйича мулоқот) кампанияси якунлари; Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишдаги хавф-хатарлар, одам савдоси ва меҳнат эксплуатациясининг олдини олиш; Ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва консуллик хизматларидан фойдаланиш.
Иштирокчилар нафақат хорижга чиқиш, балки ўз юртимизда имкониятлар излаш, малака ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
🏆 Тадбир якунида лойиҳада фаол иштирок этган психологлар ҳамда «Форум-театр» кўрик-танлови учун видеороликлар тайёрлаб, номинация ғолиби бўлган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилари.
✔️ Ушбу лойиҳа Швеция Адлия вазирлиги томонидан молиялаштирилган ва Халқаро миграция ташкилоти (IOM) кўмагида амалга оширилаётган “Швеция ва Европа Иттифоқига ноқонуний миграциянинг олдини олиш бўйича IOM фаолиятини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

