"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради"
В. Г. Белинский
Лойиҳа Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) GmbH (GIZ Uzbekistan) молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа мақсади: Фарғона вилояти Қувасой шаҳри ва Қува тумани фуқароларининг мавжуд давлат хизматлари, уларнинг афзалликлари ва олиш тартиби ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш, бу орқали аҳолини ушбу хизматлар билан қамраб олишни кенгайтириш ва уларнинг хизматлардан мамнунлигини ошириш.

📣2025-йил 25-26-август кунлари Фарғона шаҳридаги “Зиёрат” меҳмонхонаси анжуманлар залида “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан “Давлат хизматлари – янги даража!” лойиҳаси доирасида тренинг ўтказилди.
☄️Унда Қувасой шаҳрининг 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий ходимлари, фаол ва оқила аёллари давлат хизматларини аҳолига кўрсатиш бўйича билимларини оширишди.
‼️Тренинг давомида иштирокчилар нафақат керакли билим ва кўникмаларга, балки аҳоли билан ишлашга доир услубий қўлланма ва турли тарқатма материалларга эга бўлишди. Машғулотлар интерактив тарзда олиб борилгани боис, иштирокчилар жойларда аҳоли учун каскадли тренинглар ўтказиш методикасини ҳам ўзлаштиришди.
📌Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикасида Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit GmbH (Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти) Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молияштирилаётган "Самарали давлат бошқаруви" дастури доирасида амалга оширилди.


🛎2025 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit GmbH) томонидан, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) кўмагида молиялаштирилаётган “Самарали давлат бошқаруви” дастури асосида “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан “Давлат хизматлари – янги даража!” лойиҳаси доирасида мақсадли ҳудудларнинг марказдан узоқ жойлашган 2 та маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) техника ва офис мебели билан жиҳозланди.
📌Қувасой шаҳридаги “Пастки Валик” МФЙ ҳамда Қува туманидаги “Чилон” МФЙга хоналар ажратилиб, “Давлат хизматлари – янги даража!” лойиҳаси доирасида моноблок, принтер, 2 та стол ва 2 та стулдан иборат жиҳозлар билан таъминланди.


📣📣📣Жорий йилнинг биринчи 10 кунлигида Қувасой шаҳрининг бир қатор умумтаълим мактабларида «Юксак салоҳият» жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан «Давлат хизматлари – янги даража!» лойиҳаси доирасида 7 та мини-тренинг ўтказилди.
☄️Тренинг давомида мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига давлат хизматлари тўғрисида нафақат зарур билим ва кўникмалар, балки ёшларнинг ҳаётларига керак бўлган бошқа билимлар ҳамда турли тарқатма материаллар ҳам берилди. Тренинг иштирокчилари юқори фаоллик кўрсатишди.
📌Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикасида Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit GmbH (Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти) ва Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилаётган «Самарали давлат бошқаруви» дастури доирасида амалга оширилди.

"Yuksalish" va GIZ hamkorligida Trening"Yuksalish" umummilliy harakati va Germaniyaning GIZ tashkiloti hamkorligida amalga oshirilayotgan "O‘zbekistonda samarali boshqaruv" (Good Governance in Uzbekistan) dasturi doirasida NNT (nodavlat notijorat tashkilotlari) uchun muvaffaqiyat hikoyalarini yozish bo‘yicha amaliy trening tashkil etildi."Yuksak salohiyat" jamoat birlashmasining Farg‘ona filiali xodimlari treningda faol ishtirok etib, yangi bilimlar oldilar va o‘z tajribalari bilan hamkasblari bilan o‘rtoqlashdilar.
Top