"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради"
В. Г. Белинский
Республика “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона вилоят филиали “IPHR” Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик ташкилотининг молиявий кўмагида “Инсон ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари имкониятларини кенгайтириш” дастури доирасида “Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш – жамият ривожига қўшган ҳиссамиз!” деб номланган мини лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳа мақсади: Инклюзив меҳнатга жойлаштиришнинг аҳамияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишда дуч келадиган муаммоларига ечим топиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш орқали жамоат ташкилотларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш.

⚡️Жорий йилнинг 19 август куни Фарғона шаҳар “Азия” мехмонхонасининг конференция залида “Юксак салохият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан "Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш – жамият ривожига қўшган ҳиссамиз!" лойиҳаси доирасида давра сухбати – акция бўлиб ўтди.
☄️Тадбирда Фарғона вилояти хокимлиги, Ижтимоий Ҳимоя Агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Узбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг меҳнатни муҳофаза килиш вакиллари, ОАВ мутаҳассислари, ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси жамоаси, ННТларнинг раҳбарлари, ногиронилиги бор шахслар ҳамда кичик ва ўрта бизнес раҳбарлари иштирок этишди.
❗️Тадбирнинг мақсади: “Юксак салохият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг “Ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш – жамият ривожига қўшган ҳиссамиз!” деб номланган лойиҳасини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар, жорий йилнинг май ойида республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Миллий Ҳимоя Агентлиги ПРОООН билан ҳамқорликда “Ногиронлиги бўлган ёшлар меҳнат бозорида дуч келадиган тўсиқлар” мавзусида ўтказган тадқиқот натижаларининг якунлари ҳамда соҳага оид бошқа янгиликлар, қилинган ишлар ва режалар тўғрисида видеороликлар кўриги натижалари, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
🔼 Таъкидлаш жоизки, давра суҳбати юқори савияда ўтди. Ҳар бир иштирокчининг фаол иштироки, самимий мулоҳазалари ва амалий таклифлари тадбирнинг мазмун-моҳиятини янада бойитди. Бу эса лойиҳанинг нафақат ногиронлиги бор шахслар, балки жамиятнинг барча қатламлари учун ҳам долзарб ва аҳамиятли эканлигини яна бир бор намоён этди.
🌐Ушбу ташаббус Европа Иттифоқи 🇪🇺томонидан молиялаштирилаётган, (https://t.me/eu4uz) IPHR ташкилоти ҳамда Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида инсон ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун фуқаролик жамияти вакилларининг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.


Top