"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский
"Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Сенинг соғлиғинг - ўз қўлингда!" лойиҳаси - Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Ўзбекистонда фуқоролик жамиятини мустаҳкамлаш орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" дастури асосида "ИШОНЧ ва ҲАЁТ" РННтга суб-грантёр сифатида иш юритмоқда.

Лойиҳа доирасида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фарғона вилояти оила ва ҳотин-қизлар бошқармаси, Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази ва Фарғона вилояти ташқи миграция Агентлиги билан ҳамкорлик юзасидан Меморандумлар имзоланди.

Ижтимоий тадқиқотнинг вазифалари: Аҳоли ўртасида меҳнат миграцияси, одам савдоси, ОИВ/ОИТСнинг салбий оқибатлари бўйича билим даражасини аниқлаш учун 300 нафар потенциал мигрантлар ўртасида тадқиқот ўтказиш...
СЎРОВ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ДЕМОГРАФИК ПОРТРЕТИ
Тадқиқотимизнинг чекловларини бошида айтиб ўтишни муҳум деб биламиз. Шу билан бирга, олинган маълумотлар меҳнат миграцияси, одам савдоси ва ОИВ/Оицнинг олдини олишнинг асосий тенденцияларини тушунишга имкон беради. Бу аҳоли саломатлиги, хавфсиз меҳнат миграцияси ва одам савдосининг салбий оқибатларининг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар янада мувофиқлаштириш учун зарур.


Ижтимоий тадқиқот бўйича ўтказилган сўровномаларнинг бир қанчаси Фарғона шаҳрининг "Меҳнат бозори"да ўтказилди.




Сўровнома Фарғона вилояти ташқи меҳнат миграция Агентлиги орқали чет элга кетаётган аҳоли ўртасида ҳам ўтказилди.
Бундан ташқари сўровномалар Фарғона Давлат Университети, ТАТУ Фарғона филиалида ва вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси кўмагида Фарғона вилоятининг 7 та шаҳар, туманларида ҳам ўтказилди.Тадқиқот натижасида 300 дан ортиқ, 399 нафар аҳоли қамраб олинди.

Ушбу лойиҳа "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр, мулоҳазалар, хулоса муаллифга тегишли, Европа Иттифоқининг рамзий нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105