Олтиариқ
"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский
"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали "Соғлом аёл - соғлом оила!" лойиҳани вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳар, Боғдод, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманлардаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"да рўйҳатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси, хамда аёлларни ўз ўзларини текширишга ўргатиш масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди ва ўтказилди.

2021-йил 11-мартдан 7-апрелгача Марғилон, Олтиариқ, Бағдод, Кўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманларида маҳалла қўмиталари хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, ушбу маҳаллаларнинг патронаж ҳамширалари иштирокида 7 та асосий тренинглар ўтказилди. Барча иштирокчилар тарқатма материаллар олдилар, тушлик уюштирилди. Семинар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда, жумладан, Фарғона вилояти ҳокими ҳамда вилоят раҳбарияти томонидан кўриб чиқиладиган гуруҳда ёритилган.
2021-йилнинг 24-март куни Олтиариқ туманида "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона вилояти филиали томонидан "Соғлом аёл-соғлом оила" лойиҳаси доирасида катта семинар машғулоти ўтказилди. Ўқув семинарда Фарғона вилоят онкология диспансери, вилоят репродуктив маркази малакали мутахассислари иштирокчиларга ахоли ўртасида, айнан, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтари" рўйхатида турган аёллар учун сифатли ва керакли маълумотларни етказилди.
"Юксак Салоҳият" Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали директори З.Ахунова иштирокчиларни "Соғлом аёл - Соғлом оила" лойиҳаси билан таништирди.
Семинар-тренинг давомида "Эрта ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг келажакдаги болалар соғлиғига салбий таъсири" мавзусида Фарғона вилоят репродуктив маркази директори Г.Абдураззоқова, "Аёллар гигиенаси ва урологик муоммолар" мавзусида шифокор-гинеколог Й.Ахмедова, "Аёлнинг соғлом турмуш тарзи - келажакдаги фарзандлари соғлиғининг кафолати" мавзусида лойиҳа координатори Н.Қаландаровалар қизиқарли маърузалар олиб боришди.




Ўқув семинари сўнгида иштирокчилар тушликка таклиф қилинди.
Бундан ташқари май-июн ойларида хотин - қизлар масалалари бўйича маҳалла қўмиталари раислар ўринбосарлари, патронаж ҳамширалари учун ўқув семинарлари ўтказилди


Ўқув семинари ҳақидаги маълумотлар "Фарғона 24" вилоят телеканалида ёритилди.
Ушбу лойиҳа Республика "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги АҚШ Елчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр мулоҳаса, хулоса ёки тавсиялар муаллифларга тегишли бўлиб, АҚШ Хукуматининг расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105