"СОҒЛОМ АЁЛ-СОҒЛОМ ОИЛА!"

Давра сухбати - 2

Биз ҳақимизда

Юксак Салоҳият жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский

"СОҒЛОМ АЁЛ-СОҒЛОМ ОИЛА!"

"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали "Соғлом аёл - соғлом оила!" лойиҳани вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар, Боғдод, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманлардаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"да рўйҳатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси, хамда аёлларни ўз ўзларини текширишга ўргатиш масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди ва ўтказилди.



Картинка




Давра сухбати - 2

2021-йил 24-декабр куни "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳанинг дастури асосида Фарғона вилоятининг 7 худуддаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимлари раис ўринбосарлари, туман соғлиқни сақлаш бўлимларининг катта ҳамширалари ва 5 тадан энг фаол патронаж ҳамширалари иштирокида Якуний Давра суҳбати юқори даражада ўтказилди. Тадбирлар ўтказилган ҳар бир минтақадан жами 62 киши қатнашди. Иштирокчиларга сертификатлар ва кичик совғалар топширилди. Ҳамкорларга миннатдорчилик хатлари топширилди. Тадбирда мураббийларнинг фаол ишлари, лойиҳа амалга оширган вақтида катта резонанс, бу мавзу, айниқса, кўкрак бези саратонининг олдини олиш жуда зарурлигини эътироф этган Фарғона вилояти хоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб - кувватлаш бошқармаси бошлиғи Тулкиной Абдужалиловна Тожиева сўзга чиқиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали вакилига Кўштепа тумани хоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб - кувватлаш бўлими бошлиғи Муйдинова Мухаббатхон туман хокимлиги номидан миннатдорчилик хати, ҳамда совга топширди. Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Азамжон Абдуразақов "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг фаолиятига катта баҳо бериб, қўллаб-қувватлади ва ушбу фаолиятни Фарғона вилоятининг бошқа ҳудудларида давом эттириш таклифини билдирди.



Картинка





Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка



Давра суҳхбати давомида иштирокчилар фаол қатнашишди, барча чиқишлардан сўнг фаол мунозара бошланди. Давра суҳбати тугагандан сўнг, иштирокчилар тушликка таклиф қилинди.

Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка



Давра суҳбати ҳақидаги маълумотлар "Фарғона 24" вилоят телеканалида ёритилди.






Ушбу лойиҳа Республика "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр мулоҳаса, хулоса ёки тавсиялар муаллифларга тегишли бўлиб, АҚШ Хукуматининг расмий нуқтаи назарини акс эттримайди.

Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105

contact us

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ!

Юбориш