"СОҒЛОМ АЁЛ-СОҒЛОМ ОИЛА!"

Давра сухбати - 1

Биз ҳақимизда

Юксак Салоҳият жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский

"СОҒЛОМ АЁЛ-СОҒЛОМ ОИЛА!"

"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали "Соғлом аёл - соғлом оила!" лойиҳани вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар, Боғдод, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманлардаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"да рўйҳатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси, хамда аёлларни ўз ўзларини текширишга ўргатиш масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди ва ўтказилди.



Картинка




Давра сухбати - 1.

2021 йил 10 март куни вилоят кутубхонаси биносида "Соғлом аёл-соғлом оила" лойиҳаси бўйича Давра суҳбати ўтказилди, унда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, Марғилон, Бағдод, Олтиариқ, Риштон, Қўштепа, Тошлоқ ва Фарғона туманлардаги тиббиёт бирлашмаларниннг оналик ва болалик бўлимлари вакиллари, онкологлар, репродуктив саломатлик бўйича минтақавий марказлар директорлари, бош хамширалар қатнашишди. Ушбу тадбир Вилоят репродуктив саломатлик маркази, вилоят Онкология диспансери вакиллари - филиалнинг ҳамқорлари бўлмиш мутаҳассислари билан ўтказилди. Тадбирда вилоятимизнинг бир катор ННТлар раҳбарлари, Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари фаол иштирок етишди.



Картинка



Давра суҳбатида лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг дастлабки натижалари, эрта ва қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларларнинг салбий оқибатлари, кўкрак бези саратонининг олдини олиш бўйича соҳадаги вазиятлар тақдим етилди. Лойиҳа бўйича кейинги фаолият режалари эълон қилинди, муддатлар ва маъсулиятлар келишиб олинди.




Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка



Иштирокчилар фаол иштирок етишди, барча чиқишлардан сўнг фаол мунозара бошланди Давра суҳбати тугагандан сўнг, иштирокчилар тушликка таклиф қилинди.

Картинка Картинка



.

Давра суҳбати ҳақидаги маълумотлар "Фарғона 24" вилоят телеканалида ёритилди.



Картинка



Давра суҳбати ҳақидаги маълумотлар "Фарғона ҳақиқати" вилоят газетасида ижтимоий тармоқларда ёритилди.









Ушбу лойиҳа Республика "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги АҚШ Елчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр мулоҳаса, хулоса ёки тавсиялар муаллифларга тегишли бўлиб, АҚШ Хукуматининг расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105

contact us

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ!

Юбориш