Акция
"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский
"Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Сенинг соғлиғинг - ўз қўлингда!"лойиҳаси - Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Ўзбекистонда фуқоролик жамиятини мустаҳкамлаш орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" дастури асосида "ИШОНЧ ва ҲАЁТ" РННтга суб-грантёр сифатида иш юритмоқда.

2022 йил 6-декабрда Фарғона Ҳалқаро аэропортида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Ўзбекистонда фуқоролик жамиятини мустаҳкамлашорқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" лойиҳаси доирасида "Фарғонада ОИТС йўқ!"акцияси бўлиб ўтди.
Акциянинг асосий мақсади:
Потенциал меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларига мумкун бўлган ҳавфлар, мигрантларга қарши фирибгарлик ҳаракатлари, хавфсиз миграция имкониятлари, инсон савдоси (ТҲБ)га нисбатан заифлигини пасайтиришга ёрдам бериш, шунингдек, кетаётган мигрантларнинг репродуктив саломатлик, CОВИД-19, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича хабардорлигини оширишдир.
"Юксак Салоҳият" Фарғона филиалининг кўнгиллилари ва ташкилотнинг шериклари тадбирлар ўтказиш учун Европа Иттифоқи, "Ишонч ва ҳаёт" РННТ, ОИТС маркази, "Юксак Салоҳият" Фарғона филиали логотиплари туширилган нимча ва кепкалар тайёрланиб, волонтёрларга тарқатилди.

Лойиҳа доирасида 3 турдаги буклетларнинг 7 минг нусхаси ва 1 турдаги флаерлар тайёрланди ва аэропортда мигрантларга тарқатилди.
Акция ташкилотимиз билан Меморандум имзолаган асосий ҳамкорлари - Фарғона вилояти меҳнат миграцияси Агентлиги ва Фарғона вилояти ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида ўтказилди. Шунингдек, акцияда Фарғона вилояти адлия бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Кетаётган йўловчилар билан ОИТСга қарши курашиш маркази, Вилоят меҳнат миграцияси Агентлиги, "Юксак Салоҳият" ННТ Фарғона филиали мутахассислари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Кўнгиллилар: Фарғона Давлат Университети ва Политехника институти талабалари, 22 ва 40-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари хавфсиз миграция, одам савдоси хавфи, ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш бўйича маълумотларга эга бўлган буклет ва флаерлар тарқатишди.






Аэропорт биносининг кутиш залидаги экранларида "Юксак Салоҳият" нинг Фарғона филиали ходимлари томонидан тайёрланган меҳнат миграцияси, одам савдосини олдини олиш, ОИВ/ОИТС олдини олиш мавзуларида видеоролик намоиш этилди.
"Юксак Салоҳият" Фарғона филиали бошқаруви ушбу тадбирни ўтказишда фаол ёрдам кўрсатган Фарғона Ҳалқаро аэропорти директори Мадаминов Мурадил Мукарамовичга самимий миннатдорлик билдирилди.


"Фарғонада ОИТС йўқ!"акцияси Оммавий Ахборот Воситаларида, ижтимоий тармоқларда батафсил кўрсатилди.





Ушбу лойиҳа "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр, мулоҳазалар, хулоса муаллифга тегишли, Европа Иттифоқининг рамзий нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105