Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали
"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский
"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали "Соғлом аёл - соғлом оила!" лойиҳани вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳар, Боғдод, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманлардаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"да рўйҳатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси, хамда аёлларни ўз ўзларини текширишга ўргатиш масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди ва ўтказилди.

2021-йил 11-мартдан 7-апрелгача Марғилон, Олтиариқ, Бағдод, Кўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманларида маҳалла қўмиталари хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, ушбу маҳаллаларнинг патронаж ҳамширалари иштирокида 7 та асосий тренинглар ўтказилди. Барча иштирокчилар тарқатма материаллар олдилар, тушлик уюштирилди. Семинар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда, жумладан, Фарғона вилояти ҳокими ҳамда вилоят раҳбарияти томонидан кўриб чиқиладиган гуруҳда ёритилган.


2021 - йил 3 - апрел Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтар" ларида рўйхатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, ерта турмуш қуриш ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий томонлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида тумандаги маҳалла фуқоролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари, маҳалла патронаж ҳамшираларини малакасини оширишга бағишланган seminar тренинг бўлиб ўтди.


"Юксак Салоҳият" Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали директори З.Ахунова иштирокчиларни "Соғлом аёл - Соғлом оила" лойиҳаси билан таништирди.
Семинар -тренинг давомида "Эрта ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг келажакдаги болалар соғлиғига салбий таъсири" мавзусида Фарғона вилоят репродуктив маркази директори Г.Абдураззоқова, "Аёллар гигиенаси ва урологик муоммолар" мавзусида шифокор-гинеколог Й.Ахмедова, "Аёлнинг соғлом турмуш тарзи - келажакдаги фарзандлари соғлиғининг кафолати" мавзусида лойиҳа координатори Н.Қаландаровалар қизиқарли маърузалар олиб боришди.



Семинар давомида бир қатор мавзуларда маърузалар бўлиб ўтди. Шунингдек, муҳокама ва савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Ушбу семинарни ташкил этишда туман ҳокимлиги ва туман тибийёт бирлашмаси ҳодимлари катта ҳисса қўшишди.
Ўқув семинари сўнгида иштирокчилар тушликка таклиф қилинди.
Бундан ташқари 2021 йилнинг якунигача тумандаги маҳаллаларнинг репродуктив ёшдаги аёллар ва патронаж ҳамширалари учун ўқув семинарлари ўтказилди. Тиббиёт ходимлари орасида бу масалага бўлган қизиқишнинг ортиши айниқса қувонарлидир, махсус гуруҳ таркибига кирмаган маҳаллалардаги патронаж ҳамширалар учун қўшимча семинарлар ташкил этилиб, буклетлар ва қўлланмалар тарқатилди.





Ушбу лойиҳа Республика "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги АҚШ Елчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр мулоҳаса, хулоса ёки тавсиялар муаллифларга тегишли бўлиб, АҚШ Хукуматининг расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105