"СОҒЛОМ АЁЛ-СОҒЛОМ ОИЛА!"

Тошлоқ

Биз ҳақимизда

Юксак Салоҳият жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский

"СОҒЛОМ АЁЛ-СОҒЛОМ ОИЛА!"

"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали "Соғлом аёл - соғлом оила!" лойиҳани вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар, Боғдод, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманлардаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"да рўйҳатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси, хамда аёлларни ўз ўзларини текширишга ўргатиш масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди ва ўтказилди.



Картинка




Семинар-тренинглар

2021-йил 11-мартдан 7-апрелгача Марғилон, Олтиариқ, Бағдод, Кўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманларида маҳалла қўмиталари хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, ушбу маҳаллаларнинг патронаж ҳамширалари иштирокида 7 та асосий тренинглар ўтказилди. Барча иштирокчилар тарқатма материаллар олдилар, тушлик уюштирилди. Семинар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда, жумладан, Фарғона вилояти ҳокими ҳамда вилоят раҳбарияти томонидан кўриб чиқиладиган гуруҳда ёритилган.


Тошлоқ тумани



Картинка Картинка


Картинка Картинка



2021-йилнинг 2-апрел куни Тошлоқ туманида "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона вилояти филиали томонидан "Соғлом аёл-соғлом оила" лойиҳаси доирасида семинар машғулоти ўтказилди, ўқув семинарда Фарғона вилоят онкология диспансери, вилоят репродуктив маркази малакали мутахассислари иштирокчиларга ахоли ўртасида, айнан, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтари" рўйхатида турган аёллар учун сифатли ва керакли маълумотларни етказилди.

Семинарда Тошлоқ тумани хоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бошқарма бошлиғи Комилахон Анваровна Кавлонова фаол иштирок этди.


"Юксак Салоҳият" Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали директори З.Ахунова иштирокчиларни "Соғлом аёл - Соғлом оила" лойиҳаси билан таништирди.


Семинар-тренинг давомида "Эрта ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг келажакдаги болалар соғлиғига салбий таъсири" мавзусида Фарғона вилоят репродуктив маркази директори Г.Абдураззоқова, "Аёллар гигиенаси ва урологик муоммолар" мавзусида шифокор-гинеколог Й.Ахмедова, "Аёлнинг соғлом турмуш тарзи - келажакдаги фарзандлари соғлиғининг кафолати" мавзусида лойиҳа координатори Н.Қаландаровалар қизиқарли маърузалар олиб боришди.



Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка



Ўқув семинари сўнгида иштирокчилар тушликка таклиф қилинди.



Картинка Картинка



Бундан ташқари май-июн ойларида хотин - қизлар масалалари бўйича маҳалла қўмиталари раис ўринбосарлари, патронаж ҳамширалари учун ўқув семинарлари ўтказилди. Тадбирларни ўтказишда интерфаол усулларидан фойдаланиб, тингловчиларга маълумотни иложи борича етказишга ҳаракат қилинди, учрашув охирида билимларни мустаҳкамлаш учун аёлларга кўкракни ўз-ўзини текширишни анниқ ўргатадиган видеони намойиш эттирилди. Тиббиёт ходимлари орасида бу масалага бўлган қизиқиш кучайгани аниқланди, махсус гуруҳ таркибига кирмаган маҳаллалардаги патронаж ҳамширалар учун қўшимча семинарлар ташкил этилиб, кушимча буклетлар ва қўлланмалар кўпайтирилиб, тарқатилди.



Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка


Картинка Картинка






Ушбу лойиҳа Республика "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги АҚШ Елчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр мулоҳаса, хулоса ёки тавсиялар муаллифларга тегишли бўлиб, АҚШ Хукуматининг расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105

contact us

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ!

Юбориш