"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский
"Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали
"Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали "Соғлом аёл - соғлом оила!" лойиҳани вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари билан ҳамкорликда амалга оширди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳар, Боғдод, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона туманлардаги "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"да рўйҳатда турган аёлларга репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, репродуктив ёшдаги аёлларда кўкрак саратони профилактикаси масалалари бўйича юқори сифатли ахборот ва хизматларни кўрсатиш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилди ва ўтказилди.

2020-йил сентябр ойида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона вилояти репродуктив саломатлик маркази, Фарғона вилояти онкология диспансери, Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан Меморандумлар тайёрланди ва имзоланди. Вилоятларда тақдимотлар, тадқиқотлар ўтказиш жадвали тузилди, бу Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган бўлиб, тегишли равишда ушбу ташкилот томонидан минтақаларга хатлар юборилди.
2020-йил сентябр - декабр ойларида Фарғона вилояти репродуктив саломатлик маркази томонидан 7 та ҳудудда аҳолининг репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, кўкрак саратони масалалари бўйича хабардорлик даражасини ўрганиш мақсадида 34 та савол-жавобдан иборат сўровнома экспертизадан ўтказилган холда ишлаб чиқилди ва 750 та анкета чоп этилди. Ушбу сўровнома асосида жойларда Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси кўмагида туманларда аҳоли ўртасида жонли равишда тадқиқот ўтказилди.



"Юксак салоҳият" Фарғона филиали ходимлари томонидан ўтказилган тадқиқот бўйича маълумотларни қайта ишлаш давом эттирилди. Маълумотларни малакали социолог дастурчилар томонидан қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада осонлаштирадиган ва автоматлаштирадиган дастур асосида Аналитик хисобот таёрланди. Умуман олганда, қамров 710 та анкета бўйича маълумотлар таҳлилий ҳисоботга киритилди.
Тадқиқот натижалари бўйича маълумотларни қайта ишлаш жараёнида, биринчи навбатда, мақсадли гуруҳ вакиллари ўртасида, бир қатор кўтарилган муаммолар ва саволлар бўйича аҳоли ўртасида ахборот заифлиги аниқланди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, эрта никоҳ ва қариндошлар орасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, аёлларда кўкрак саратони профилактикаси масалалари бўйича аҳолига керакли сифатли ахборот ва хизматларни етказиш зарур бўлгани. Тадқиқот асосида ҳамкорлар: Фарғона вилояти репродуктив саломатлик маркази ва Фарғона вилояти онкология диспансерининг маслаҳатчилари билан биргаликда ўқув семинарлари иштирокчилари учун дастурлар, модуллар ва тақдимотлар ишлаб чиқилди


Лойиҳа бўйича Фарғона вилояти 7 та туминидан 210 та маҳалла танлаб қамраб олинди.
"Соғлом аёл - Соғлом оила" лойиҳаси бўйича ўз ичига фойдали маълумотларни олган 300 дона қўлланма ва 3 хил буклетлар чоп етилди.

Ушбу лойиҳа Республика "Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг "Соғлом аёл - соғлом оила" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги АҚШ Елчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. Бу ерда билдирилган фикр мулоҳаса, хулоса ёки тавсиялар муаллифларга тегишли бўлиб, АҚШ Хукуматининг расмий нуқтаи назарини акс еттримайди.
Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105