"Соғлом бўлиш - вақтида муаммони аниқлаш!"

Биз ҳақимизда

"Юксак Салоҳият"
жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский

"Соғлом бўлиш - вақтида муаммони аниқлаш!"

"Юксак Салоҳият" Республика жамоат бирлашмаси Фарғона филиали

🔰 2023 - йилнинг 27 февраль ва 1 март кунилари “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан Давлат ижтимоий буюртмасида ғолиб бўлган “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиалининг лойиҳа тақдимоти ҳамда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги ташкилий йиғилиши Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.



Картинка



✅Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хатамов Жамшид Мухторович, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимлари, ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.



Картинка



♻️ Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов йиғилишни очиб, вилоятда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар, ННТларга яратилётган имкониятлар, давлат ижтимоий шериклигининг аҳамияти ҳамда 2022 йилда давлат ташкилотлари билан ННТлар ўртасида олиб борилган ўзаро ҳамкорлик натижалари ҳақида гапириб ўтди.





Картинка Картинка


Картинка Картинка




Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқоролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича жамоат комиссияси Республика "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали директори Зульфия Сабировна Ахуновага Давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш хақида 01-12/22 - сонли сертификат топширилди.



📝Шундан сўнг, “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан амалга оширилаётган ижтимоий буюртма яъни вилоятдаги 10 та туман ва шаҳарларнинг чекка ҳудудларига олиб берилаётган ЭКГ аппаратларининг аҳамияти, аҳолини соғлигини мустаҳкамлашдаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда ушбу аппаратларнинг доимий равишда аҳолига бепул хизмат кўрсатиши ҳақида масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.



Картинка Картинка


Картинка Картинка



Йиғилиш якунида оилавий шифокорлик пунктлари шифокорларига ЭКГ аппаратлари тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.



Картинка



Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов томонидан ЎзННТМА билан ҳамкорликда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида фуқаролик жамияти ривожланишининг босқичлари, ННТлар томонидан ўтказилаётган семинар-тренинглар, давра суҳбатларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги, фуқароларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бориш таклифлари берилди.

Картинка

Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105

contact us

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИНГ!

Юбориш