"Табиат инсонни яратади, лекин уни жамият ривожлантиради ва шакллантиради" В. Г. Белинский
"Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали расман нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) сифатида 2020-йил 25-мартда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси томонидан 390 "б" - сон билан рўйхатдан ўтказилди.
"Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият олиб боришнинг асосий мақсади: фуқароларнинг фуқаролик жамияти қурилишидаги ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ғояларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, аҳоли соғлиғини сақлаш орқали турмуш сифатини ошириш, маданий ва таълим савиясини ошириш, шунингдек Фарғона вилояти ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
"Жамоада қилган барча ишларимиз жамоадагиларни ҳурмат қилиш билан амалга оширилиши керак. "Юксак Салоҳият"
Сиз ҳам бизнинг кўнгиллилар сафига қўшилишингиз мумкун бунинг учун шунчаки биз билан боғланинг.
Фарғона вилояти бўйича "Юксак салоҳият" филиали ходимлари томонидан 9 мингдан ошиқ аҳоли қамраб олинди.
Ташкилотимиз бугунги кунга керакли даражада техник-майиший жиҳозлар билан таъминланди ва Фарғона вилояти учун 20 та тренер тайёрланди.
Фарғона халқаро аэропортида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Ўзбекистонда фуқоролик жамиятини мустаҳкамлаш орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" лойиҳаси доирасида "Фарғонада ОИТС йўқ!" акцияси утказилди.
"Юксак Салоҳият" жамоат бирлашмаси Фарғона филиали томонидан амалга оширалаётган давлат ижтимоий буюртма асосида вилоятдаги 10 та шаҳар ва туманларнинг чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ЭКГ аппаратлари билан таъминланди.
Uzbekistan, Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси 105